1 август, пайшанба куни Ўзбекистон бўйлаб об-ҳаво шароити турли ҳудудларда фарқ қилади. Айрим вилоятларда ёмғир, момақалдироқ, чангли шамол ва ҳатто сел-сув тошқини эҳтимоли мавжуд.
Тошкент шаҳрида об-ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади. Ёмғир кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 м/с, кечга яқин 12–15 м/с гача кучайиши, чанг-тўзон билан бирга бўлиши мумкин. Ҳарорат тунги 22–24 даража, кундузги 34–36 даража.
Қорақалпоғистон ва Хоразмда ҳам об-ҳаво бироз булутли. Ёмғир кутилмайди. Шамол 7–12 м/с, баъзи жойларда 13–16 м/с гача кучайиши, чангли ҳаво кузатилиши мумкин. Ҳарорат тунги 18–23 даража, кундузи 31–36 даража.
Бухоро ва Навоийда об-ҳаво қуёшли, қуруқ. Шамол 7–12 м/с, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши, чанг кўтарилиши мумкин. Ҳарорат 19–24 даража тунги, 33–38 даража кундузи.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқандда об-ҳаво бироз булутли, ўзгарувчан. Ёмғир кутилмайди. Шамол 7–12 м/с, баъзи жойларда 13–16 м/с гача. Ҳарорат 19–24 даража тунги, 32–37 даража кундузи.
Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳаво бироз булутли, қуруқ. Шамол 7–12 м/с, айрим жойларда 13–16 м/с гача чанг-тўзон билан. Ҳарорат тунги 21–26 даража, кундузи 35–40 даража.
Андижон, Наманган, Фарғонада бироз булутли ва баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7–12 м/с. Ҳарорат тунги 19–24 даража, кундузи 32–37 даража.
Тоғли ҳудудларда ёмғир, момақалдироқ ва сел-сув тошқини эҳтимоли бор. Ҳарорат тунги 13–18 даража, кундузи 23–28 даража.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!