date

Тошкентдан Самарқанд ва Андижонга тўловли йўллар қурилади

Тошкентдан Самарқанд ва Андижонга тўловли йўллар қурилади

Тошкентдан Самарқанд ва Андижон шаҳарларига олиб борувчи тўловли автомагистраллар қурилиши 2026 йилда бошланиши белгиланди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026–2028 йилларга мўлжалланган фискал стратегиясида мазкур лойиҳа расман қайд этилган. Унга кўра, Тошкент–Самарқанд ва Тошкент–Андижон йўналишларида халқаро стандартларга мос, замонавий ва хавфсиз тўловли автомагистраллар қурилади.

Аввалроқ бу лойиҳаларни 2025 йилда амалга ошириш режалаштирилган эди, аммо техник ва ташкилий сабабларга кўра, улар 2026 йилга кўчирилди.

Шу билан бирга, вазирлик халқаро автомобил йўлларини таъмирлаш, мавжуд йўлларнинг ўтказувчанлик қобилияти ва хавфсизлигини оширишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқмоқда.

Янги йўллар юртимизнинг транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш, ички ва ташқи логистика оқимларини яхшилаш, иқтисодий ривожланишни жадаллаштиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентдан Самарқанд ва Андижонга тўловли йўллар қурилади