2025/2026 ўқув йили учун олий таълим муассасалари қошидаги академик лицейларга қабул бўйича кириш имтиҳонларининг якуний натижалари эълон қилинди.
Ўқувчилар ўз натижаларини my.edu.uz расмий сайтидаги шахсий кабинети орқали билишлари мумкин. Электрон тизим орқали шаффоф ва тезкор маълумот тақдим этилмоқда.
Таълим вазирлиги маълум қилишича, ҳар бир абитуриент тўплаган балларига кўра, устувор тартибда танлаган лицейга қабул қилинади.
Шунингдек, натижалардан норози бўлганлар уч иш куни ичида my.edu.uz орқали электрон апелляция бериш ҳуқуқига эга.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар