
2025 йил бошидан буён Ўзбекистонда зўравонликдан жабрланган аёллар учун 41 051 та ҳимоя ордери берилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълум қилди.
Маълумотларга кўра, мазкур ордерлар аёлларни турли таҳдид ва зўравонликлардан ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш мақсадида расмийлаштирилган. Уларга нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлардан ҳимоя кафолати яратилди.
Шунингдек, 512 нафар аёл ва уларнинг 709 нафар фарзанди реабилитация ва мослашиш марказларига жойлаштирилди. Бу марказларда психологик, ижтимоий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган.
«Инсон» ижтимоий хизмат марказлари орқали 11 914 нафар аёл кундузига хизматлар олди. Бошланғич ёрдам нуқталаридан эса 4006 аёл фойдаланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.