Ўзбекистонда 9 ойда қанча ҳимоя ордери берилди?

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ҳимоя ордери берилди?

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларга 107 минг 167 та ҳимоя ордери расмийлаштирилди. Шу даврда жабрланган аёллар ва болаларга ижтимоий, психологик ҳамда ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, йилнинг дастлабки тўққиз ойида 58 431 та сўровнома ўтказилиб, кундузги қатнов асосида 43 449 та хизмат кўрсатилган.

Бирламчи кўмак хоналарида 5 995 нафар аёл ва 2 842 нафар болага ёрдам берилган.

Ҳудудий реабилитация марказларида эса жами 13 779 та хизмат кўрсатилган. Уларнинг 5 943 таси психологик, 4 644 таси ҳуқуқий ва 3 192 таси ижтимоий ёрдамдан иборат бўлган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар