Ўзбекистон ва Иордания Ҳукуматлари ўртасида дипломатик паспорт эгалари учун визасиз сафарларни амалга ошириш бўйича муҳим халқаро келишув тасдиқланди.
2025 йил 3 февралда Иорданиянинг Аммон шаҳрида имзоланган мазкур битим, Президентнинг 2025 йил 30 июль куни қабул қилинган PQ–239-сонли қарорига асосан расман кучга кирди.
Ушбу келишувга кўра, икки мамлакат дипломатлари бир-бирининг ҳудудига визасиз кириш, вақтинча туриш ва ҳаракатланиш ҳуқуқига эга бўлади. Бу нафақат дипломатик алоқаларни янада ривожлантириш, балки икки давлат ўртасидаги ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш бўйича масъул орган сифатида белгиланди. Мутасаддилар айтишича, бундай ташаббуслар мамлакатимизнинг халқаро майдондаги фаол дипломатик салоҳиятини намоён этади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!