date

Ўзбекистонлик туристлар қайси мамлакатларга энг кўп борган?

Ўзбекистонлик туристлар қайси мамлакатларга энг кўп борган?

Ўзбекистонлик туристлар қайси мамлакатларга энг кўп борган? Миллий статистика қўмитасига кўра, 2025 йилнинг январ-июн ойларида умумий 3 миллион 500 минг нафар фуқаро туризм мақсадида хорижий давлатларга сафар қилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 810 минг нафарга ёки 29,7 фоизга кўпроқни ташкил этган.

Энг кўп сафар қилинган мамлакатлар қуйидагича:

  • Қирғизистон — 1 527 303 нафар
  • Қозоғистон — 664 669 нафар
  • Тожикистон — 631 660 нафар
  • Россия — 230 412 нафар
  • Саудия Арабистони — 145 294 нафар
  • Туркия — 102 000 нафар
  • БАА — 72 729 нафар
  • Миср — 30 959 нафар
  • Таиланд — 16 671 нафар
  • Вьетнам — 16 179 нафар
  • Бошқа давлатлар — 102 622 нафар

Бу кўрсаткичлардан маълумки, Ўзбекистонликлар асосан қўшни давлатлар ҳамда диний ва сайёҳлик мақсадида машҳур мамлакатларга боришни афзал кўрмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонлик туристлар қайси мамлакатларга энг кўп борган?