Мирзиёев БМТ конференциясида иштирок этиш учун Туркманистонга йўл олди

1 дақиқа ўқиш261
Мирзиёев БМТ конференциясида иштирок этиш учун Туркманистонга йўл олди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 август куни Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан ушбу мамлакатга амалий ташриф билан жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Президент Авзадада бўлиб ўтадиган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган давлатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этади. Ушбу тадбир транспорт соҳасидаги ўзаро боғлиқликни кучайтириш, савдо жараёнларини соддалаштириш, иқтисодий ислоҳотлар, иқлим ўзгариши ва экологик хатарларга тайёрлик, шунингдек, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш масалаларига бағишланади.

Конференция якунида Авзада сиёсий декларацияси ва ҳаракатлар дастури қабул қилиниши режалаштирилган. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўришга бағишланган тадбирда ҳам қатнашади.

Ташриф доирасида Президент бир қатор икки томонлама учрашувлар ва музокаралар ўтказиши кутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?