date

Иссиқ сув таъминоти бир неча ҳудудда вақтинча тўхтайди

Иссиқ сув таъминоти бир неча ҳудудда вақтинча тўхтайди

Шайхонтоҳур туманидаги айрим манзилларда август ойида иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади, деб “Veolia Energy” компанияси матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарга кўра, 2025 йил август ойи давомида Шайхонтоҳур туманидаги бир қатор маҳаллий қозонхоналарда режали профилактика ва таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Бу ишлар доирасида қозонхона ускуналарини замонавийлаштириш, эскирган қисмларни алмаштириш ва ишламай қолган жиҳозларни синовдан ўтказиш белгиланган.

Шу муносабат билан, таъмирлаш ишлари олиб борилаётган кунларда қуйидаги манзилларда иссиқ сув таъминоти вақтинча узилади:

  • 4–5 август: Навоий 39-қозонхона (Олмазор маҳалласи, Навоий кўчаси, 39-уй);

  • 6–7 август: Навоий 37-қозонхона (Олмазор маҳалласи, Навоий кўчаси, 37-уй);

  • 11–12 август: Навоий 33-қозонхона (Укчи маҳалласи, Навоий кўчаси, 33-сон турар жой);

  • 13–14 август: Навоий 29-қозонхона (Укчи маҳалласи, Навоий кўчаси, 29-сонли турар жой);

  • 18–19 август: Навоий 27-қозонхона (Укчи маҳалласи, Навоий кўчаси, 27-сонли турар жой);

  • 20–21 август: Кўкча 1а қозонхонаси (Кўкча маҳалласи, Зиё Саид кўчаси, 60а, 1–12-уйлар);

  • 25–26 август: 12-Зафаробод қозонхонаси (МКАД кўчаси, 456-сонли болалар боғчаси ва 1а, 2а, 2, 8–10-уйлар);

  • 27–28 август: 103-Ипакчи қозонхонаси (Ипакчи маҳалласи, Истироҳат кўчаси, 102–103, 107–110, 114–116-уйлар ва коттежлар).

Компания таъкидлашича, мазкур техник тадбирлар ёзги мавсумда иситиш тизимининг ишончли ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Иссиқ сув таъминоти бир неча ҳудудда вақтинча тўхтайди