Юнусободда 8 июль куни газ вақтинча тўхтатилади

Тошкент шаҳри Юнусобод тумани 10-мавзесидаги юқори босимли газ тақсимлаш пунктида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан 8 июль куни соат 09:00 дан 19:00 гача туманнинг қатор ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Газсиз қоладиган ҳудудлар:
• Юнусобод 2–19-даҳаларидаги кўп қаватли уйлар
• «Anorзор», «Шаҳристон», «Кулолқўрғон», «Йўлариқа», «Туркистон», «Бободеҳқон», «Оқтепа», «Обод», «Посира», «Отчопар 1» ва «Отчопар 2» маҳаллаларидаги кўп қаватли уйлар ҳамда ерли хонадонлар
• Регистон, Мирзааҳмедова, Мойқўрғон, Бинкат ва Боғишамол кўчаларидаги кўп қаватли уйлар ҳамда ерли хонадонлар
Шунингдек, 8 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси, тумандаги йирик истеъмолчилар, кичик ва ўрта бизнес корхоналарида ҳам газ таъминоти чекланади.
Қуйидаги ҳудудларда эса газ босими пасайиши мумкин:
• «Юнусобод»
• «Посира»
• «Хиёбонтепа»
• «Бодомзор»
• «Шивли»
• «Фирдавсий»
• «Янгитарнов»
• «М. Улуғбек»
• «Буюк Турон»
• «Бўзсув»
• «Ифтихор»
• «Жомий»
• «Тўрақўрғон»
• «Янгиариқ»
• «Уста Ширин» маҳаллалари
Таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг газ таъминоти қайта тикланади.































Изоҳлар 0
…