date

Самарқандда янги замонавий автовокзал ишга тушди

Самарқандда янги замонавий автовокзал ишга тушди

Самарқанд шаҳрида йирик ва замонавий инфратузилма — янги автовокзал ишга тушди, деб Самарқанд вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Чўпон-ота маҳалласида жойлашган мазкур объект давлат-хусусий шериклик асосида барпо этилган бўлиб, лойиҳага жами 12 миллион АҚШ доллари сарфланган. Бино замонавий архитектура, энергия тежамкор технологиялар ва хавфсизлик меъёрлари асосида қурилган.

Автовокзал фақат транспорт маркази эмас, балки кўп функцияли хизмат маскани сифатида фаолият юритади. Бу ерда 120 та савдо дўкони, 3 та ресторан, 14 та сервис шохобчаси, 1 та автосалон ва 2 та меҳмонхона мавжуд. Объект фаолияти 300 нафар инсонни доимий иш билан таъминлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Самарқандда янги замонавий автовокзал ишга тушди