Ўзбекистон аҳолиси 38 миллионга яқинлашди

1 дақиқа ўқиш422
Ўзбекистон аҳолиси 38 миллионга яқинлашди

Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2025 йил 1 июль ҳолатига келиб, Ўзбекистон аҳолиси сони 37,9 миллион нафарга етди. Бу ўтган йиллар билан солиштирганда аҳоли ўсишининг юқори суръатларда давом этаётганини кўрсатади.

Маълум қилинишича, 19,1 миллион нафарини эркаклар, 18,8 миллионини эса аёллар ташкил этмоқда. Шаҳар аҳолиси 19,3 миллион бўлса, қишлоқ жойларда 18,6 миллион киши истиқомат қилмоқда. Демак, аҳоли шаҳарлашуви жараёни ҳам фаол давом этмоқда.

Оилавий ҳолатлар бўйича эса, йил бошидан буён 95,3 мингта никоҳ қайд этилган. Бироқ, шу даврда 23,3 мингга яқин оила расмий равишда ажрашгани маълум қилинган. Бу рақамлар оилавий муносабатларда барқарорликни кучайтириш зарурлигини кўрсатади.

Миграция ҳолатига келсак, Ўзбекистонга 700 киши кўчиб келган бўлса, 5 600 нафар фуқаро мамлакатни тарк этган. Бу эса ташқи миграция манзарасининг салбий томонга ўзгарганини кўрсатади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?