Ўзбекистонда аҳолига тегишли автомобиллар сони 5 миллионга яқинлашди

Ўзбекистонда аҳоли тасарруфидаги автомобиллар сони 5 миллионга яқинлашди. 2026 йил 1 июль ҳолатига жисмоний шахсларга тегишли 4 982 516 та автотранспорт воситаси рўйхатга олинган.
Уларнинг асосий қисмини енгил автомобиллар ташкил этади — 4 618 719 та. Шунингдек, аҳолига тегишли 343 375 та юк автомобили, 7508 та микроавтобус ва 5786 та автобус бор.
Ҳудудлар орасида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида — 637 706 та. Кейинги ўринларда Фарғона вилояти — 573 472 та ва Самарқанд вилояти — 563 072 та автотранспорт билан қайд этилган.






























Изоҳлар 0
…