date

Ўзбеклар 64 млрд сўмлик қуёш энергиясини сотди

Ўзбеклар 64 млрд сўмлик қуёш энергиясини сотди

Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тобора кенгайиб бормоқда. Айниқса, қуёш панеллари орқали электр ишлаб чиқариш нафақат атроф-муҳитга фойдали, балки иқтисодий жиҳатдан ҳам аҳоли учун даромад манбаига айланмоқда.

Энергетика вазирлигининг расмий хабарига кўра, 2025-йилнинг январ–июн ойларида 28 538 нафар жисмоний шахс давлат электр тармоғига жами 63 миллиард 498 миллион сўмлик қуёш энергиясини етказиб берган. Ушбу тўловлар “Қуёшли хонадон” дастури асосида субсидия тариқасида амалга оширилган.

Ҳудудлар кесимида энг кўп субсидия Хоразм вилоятида (19,1 млрд сўм), ундан кейин Қорақалпоғистон (9,7 млрд сўм) ва Тошкент шаҳрида (4,9 млрд сўм) кузатилган. Қолган вилоятларда бу кўрсаткич нисбатан пастроқ.

Аҳоли “Солиқ” мобил иловасининг “Кешбэк ва имтиёзлар” хизматидаги “Қуёшли хонадон” бўлимидан фойдаланиб, маблағни тўғридан-тўғри банк картасига ўтказиб олиши мумкин.

Маълумот ўрнида, 2023-йил 1-апрелдан бошлаб, уй шароитида ўрнатилган қуёш панеллари орқали давлат тармоғига узатилган ҳар 1 кВт/соат энергия учун 1 000 сўм субсидия тўлаб берилиши белгиланган. Бу чора-тадбирлар аҳолининг “яшил” энергиядан кенг фойдаланишини рағбатлантиришга қаратилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбеклар 64 млрд сўмлик қуёш энергиясини сотди