date

Ҳайвонларни идентификация қилиш бўйича янги қонун қабул қилинди

Ҳайвонларни идентификация қилиш бўйича янги қонун қабул қилинди

Ўзбекистонда ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тартиби қонуний асосда мустаҳкамланди. Яқинда қабул қилинган “Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида”ги қонун ушбу соҳага оид фаолиятни тартибга солиш учун ҳуқуқий замин яратди.

Қонунга кўра, Ўзбекистон ҳудудида жисмоний ёки юридик шахслар томонидан сақланадиган ёки кўпайтириладиган барча ҳайвонлар махсус тартибда идентификация қилиниб, рўйхатга олиниши шарт. Бу соҳада Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ваколатли давлат органи этиб белгиланади.

Қонунда ҳайвонларни рўйхатга олиш муддатлари аниқ кўрсатилган:

– қорамол, қўй, эчки ва туялар – туғилганидан 14 кун ўтгач;

– отлар – 4 ойдан кейин;

– чўчқалар – 1 ойдан кейин;

– ит ва мушуклар – 3 ойдан кейин.

Мазкур муддатлардан сўнг 1 ой ичида ҳайвонлар рўйхатга олиниши ва идентификация қилиниши лозим. Шунингдек, четдан олиб кириладиган ҳайвонлар мамлакатга кирганидан кейин 21 кун ичида ҳисобга олинади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ҳайвонларни идентификация қилиш бўйича янги қонун қабул қилинди