date

Абитуриентлар бугун олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлаши керак

Абитуриентлар бугун олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлаши керак

Абитуриентлар 8 августга қадар олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлаши лозим. Бунинг учун my.uzbmb.uz платформасининг «Олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул» бўлимига кириб, «Хизматдан фойдаланиш» тугмаси босилади ва «ОТМ танлаш» бўлимига ўтилади.

Дастлаб абитуриент «Танлов устуворлиги» ва «Мақсадли қабул» бўйича ўз танловини амалга оширади.

Шундан сўнг абитуриент тест топширган фанлар мажмуаси ва таълим тилига мос бўлган бештагача олий таълим муассасаси ва таълим йўналишини таълим шакли билан бирга танлайди.

Таълим йўналишларини танлаб, «Сақлаш» тугмаси босилгандан сўнг маълумотларни тасдиқлаш учун абитуриентнинг телефон рақамига СМС хабар юборилади. СМС хабардаги кодни дастурга киритиш орқали маълумотлар тасдиқланади.

Маълумотлар тасдиқланганидан сўнг, «Абитуриент қайд варақаси» шаклланади. Қайд варақада абитуриент танлаган танлов устуворлиги, таълим шакллари, олий таълим муассасалари ва таълим йўналишлари акс этган бўлади. Юклаб олиш тугмаси орқали абитуриент қайд варақасини юклаб олиши мумкин.

Абитуриентлар таълим йўналишларини танлаш муддати якунлангунга қадар ўз маълумотларини ўзгартиришлари ва қайд варақасини қайта юклаб олишлари мумкин.

Абитуриентларнинг талабаликка тавсия этилган ёки этилмагани тўғрисидаги якуний танлов натижалари таълим йўналишларини танлаш тўлиқ якунлангандан сўнг бир ҳафта муддатда эълон қилинади.

Ўтган йилги ўтиш баллари асосида қайси ОТМга кириш мумкинлигини аниқловчи ботлар:

@mandat_javobbot;
@e_uzbmb_mandatbot;
@bmb_natijabot.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Абитуриентлар бугун олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлаши керак