date

Ўзбекистонда эрталаб сезиларли даражада ер силкиниши содир бўлди

Ўзбекистонда эрталаб сезиларли даражада ер силкиниши содир бўлди

Бугун соат 08:58 да Ўзбекистонда ер қимирлаши кузатилди. Зилзиланинг эпицентри Андижон вилояти Марҳамат тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, у ерда силкиниш кучи 4 баллга етди.

Республика ҳудудида ҳам зилзила сезилди. Андижон вилоятида 3 балл (29 км масофада), Фарғона вилоятида 2–3 балл (45 км масофада), Наманган вилоятида эса 2 балл (72 км масофада) қайд этилди.

Зилзила эпицентри Тошкентдан 268 км жанубий-шарқда жойлашган. Мутасаддилар ҳозирда вазият юзасидан қўшимча маълумотларни ўрганмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда эрталаб сезиларли даражада ер силкиниши содир бўлди