date

Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолига сохта табиблар ҳақида огоҳлантириш берди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолига сохта табиблар ҳақида огоҳлантириш берди

Сўнгги йилларда мамлакатимизда халқ табобатини ривожлантириш, соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш ва уни замонавий тиббиёт тизимига интеграция қилиш йўналишида катта ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда 150 та тадбиркорлик субъекти тегишли лицензия асосида халқ табобати бўйича самарали фаолият юритмоқда.

Бироқ охирги вақтларда лицензияга эга бўлмаган, тасдиқланмаган ва рухсат этилмаган усуллардан фойдаланиб касалликларга ташхис қўйиш ва даволаш билан шуғулланаётган, инсон соғлиги ва ҳаётига хавф туғдираётган соxтa табиблар сони ортиб бормоқда. Айниқса, ижтимоий тармоқлар орқали ўзини “ғайритабиий қобилиятга эга” деб таништираётган ва синовдан ўтмаган “хизматлар”ни таклиф қилаётган шахслар фаоллиги кўзга ташланмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу ҳолатлар даволашнинг миллий клиник протоколи ва стандартларига мутлақо мос келмаслигини маълум қилди. Шу билан бирга, бундай шахсларга ҳеч қандай лицензия берилмагани, уларнинг хизматларидан фойдаланиш инсон саломатлиги учун жиддий хавф туғдириши таъкидланди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолига сохта табиблар ҳақида огоҳлантириш берди