date

“Янги Ўзбекистон” университети баҳолаш тизими жорий этилади

“Янги Ўзбекистон” университети баҳолаш тизими жорий этилади

Эндиликда олий таълим муассасаларида “Янги Ўзбекистон” университетида қўлланилаётган баҳолаш тизими жорий этилади. Бу ҳақда масъул идоралар маълум қилди.

Янги тизимга кўра, битирувчиларнинг бандлигига қараб 40 балл, илмий тадқиқотлар учун тармоқ буюртмалари ва маҳсулот сотилишига қараб 30 балл, илмий салоҳият ва халқаро журналлардаги мақолалари учун 20 балл, тадқиқотлар учун жалб этилган маҳаллий ва хорижий грантлар учун эса 10 баллгача берилади.

Масалан, Қарши техника университети умумий баллнинг 85 фоизини тўпласа, бу йилги 78 миллиард сўмлик бюджет маблағига қўшимча 20 фоиз бонус олади. Агар 56 фоиздан кам тўпласа, кейинги ўқув йилида молиялаштириш миқдори қисқаради. Шунингдек, илмий олийгоҳлар билан ижтимоий йўналишдаги олийгоҳларни бир хил баҳолаш мумкин эмаслиги қайд этилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » “Янги Ўзбекистон” университети баҳолаш тизими жорий этилади