Пайғамбаримиз Муҳаммад С.А.В мактублари нусхалари энди Тошкентда

Пайғамбаримиз Муҳаммад С.А.В мактублари нусхалари энди Тошкентда
Қисқача

Тошкентдаги Ислом сивилизацияси маркази экспозициясида Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) томонидан дунё ҳукмдорларига йўлланган мактублар нусхалари намойиш этилади. Улар орасида Император Ҳироқлус (Гераклиус)га юборилган мактубнинг илмий асосланган реконструксияси ҳам бор. Шунингдек, Эфиопия, Миср, Баҳрайн, Уммон ҳукмдорлари ва Форс шоҳига йўлланган мактублар нусхаларини кўриш мумкин.

Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясида Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) томонидан дунё ҳукмдорларига йўлланган мактублар нусхалари намойиш этилади. Улар орасида Император Ҳироқлус (Гераклиус)га юборилган мактубнинг илмий асосланган реконструкцияси ҳам бор.

Экспозицияда шунингдек, Эфиопия, Миср, Баҳрайн, Уммон ҳукмдорлари ва Форс шоҳига йўлланган мактублар нусхаларини ҳам кўриш мумкин бўлади. Бу тарихий ҳужжатлар Исломнинг тинчликпарвар ва дипломатик руҳини, шунингдек, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг сиёсий заковати ва инсоний фазилатларини яққол намоён этади.

Марказ мазкур экспонатлар орқали ташриф буюрувчиларга Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг буюк раҳнамолик фаолияти ва даъват услубини яқиндан англаш имконини тақдим этади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар