date

Ўзбекистонда қулупнай ва резавор мева ҳосили ортиб бормоқда

Ўзбекистонда қулупнай ва резавор мева ҳосили ортиб бормоқда

Ўзбекистонда қулупнай ва бошқа резавор мевалар етиштириш ҳажми йил сайин ўсмоқда. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ–июн ойларида барча турдаги хўжаликлар томонидан жами 1 миллион 151,3 минг тонна мева ва резаворлар етиштирилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,6 фоизга кўп. Мутаҳассислар бу ўсишни замонавий суғориш технологиялари, интенсив боғдорчилик ва томорқа соҳасидаги ислоҳотлар билан изоҳламоқда.

Хўжаликлар кесимида фермерлар 463,9 минг тонна, деҳқон ва томорқа хўжаликлари 661,3 минг тонна, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари эса 26,1 минг тонна ҳосил етиштирган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда қулупнай ва резавор мева ҳосили ортиб бормоқда