5 млн тонналик ўлкан пахта ҳосилини яратиш учун қўлланилган инновацион агротехнологиялар

5 млн тонналик ўлкан пахта ҳосилини яратиш учун қўлланилган инновацион агротехнологиялар
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Ўзбекистонда 2026 йилда 5 млн тонналик пахта ҳосилини етиштириш учун экиш схемалари 76 см қўшқатор ва яккақатор усулига ўзгартирилиб, кўчатлар сони гектарига 240 минг донагача етказилди.
  • Ҳосилдорликни ошириш мақсадида 8 та илмий асосланган агротехник қонунлар жорий этилиб, ғўза парваришида бор кислотаси, аспирин ва кремний ўғитлари каби инновацион воситалар қўлланилди.

2026 йилда 5 млн тонналик ўлкан пахта ҳосилини яратиш учун қўлланилган инновацион агротехнологиялар ва имтиёзлар

1. Пахта етиштиришда 90 см ва 60 см экиш схемаларидан тўлиқ воз кечилиб, 76 см қўшқатор ва яккақатор экиш схемасига ўтилди.

2. 76х10 см қўшқатор экиш ҳисобига кўчатлар сони гектарига 220-240 минг донага, 76 см схемада экиш эса 160-180 минг донага етказилди (олдин 1 гектарда 80-110 минг кўчат бўлган).

76х10 см қўшқатор 670,7 минг га (75%), 76 см схемада 218,8 минг га (25%).

3. Республика бўйича жами 603,8 минг гектарга (68%) кўсак қурти ва гербицидга чидамли хорижий навлар ҳамда 285,7 минг гектарга (32%) тезпишар, тола сифати юқори бўлган маҳаллий навлар экилди.

4. Замонавий илғор агротехнология асосида пахта етиштиришни кенгайтириш мақсадида 305,2 минг гектар (ўтган йилга нисб. +124 минг га кўп) майдонда “Шинжон” усулида чигит экилди.

5. Пахтачиликда фермер ва кластерлар томонидан бажарилиши зарур бўлган 8 та муҳим “қонун” илмий тавсиялар асосида ишлаб чиқилиб, ушбу асосда пахта етиштирилди.

1-кўчат қалинлиги, 2-экиш схемаси, 3-ўсимликни бошқариш, 4-озиқлантириш, 5-ғўзани пишириш, 6-ҳимоя зоналарини ташкил этиш, 7-дала маданиятига ва қонунларга риоя қилиш, 8-экологик тоза дала.

6. Пахтани жазирама иссиқда сувсизликка ва зараркунандаларга чидамлилигини ошириш мақсадида бор кислотаси ва аспирин, ачитқи (дрожа) ҳамда кремний ўғити билан ишлов берилди.

7. Ғўзани тўлақонли пишиб етилишини тезлаштириш ва ҳосилдорликни оширишда янгича ёндашув асосида илмий асосда тизимли равишда 3 босқичда дефолиация ва десикация тадбирлари ташкил этилди.

1-босқич — этефон билан ишлов бериш орқали ғўзани  “қариш”ни жараёни тезлаштирилди.

2-босқич —юмшоқ таъсир этувчи дефолиантлар билан дефолиация қилинди.

3-босқич —қаттиқ таъсир этувчи препаратлар ва десикант (дикват+ион)лар билан десикация қилинди. Бунда кўсакларнинг тўлиқ очилиши жадаллашди ҳамда яратилган ҳосилни қисқа вақт ичида йиғиб олиш имкони яратилди.

8. Пахтани механизация ёрдамида териб олиш йўлга қўйилди. Бунинг учун жорий йилда 2,8 минг та пахта териш машиналари жалб этилиб, пахта ҳосили бир мартада териб олинди ҳамда териб олиш муддати икки ойдан бир ойга қисқарди.

9. Жорий йилда пахтачиликда илм-фан ютуқларини жорий этиш орқали ҳосилдорликни ошириш мақсадида 2025 йилда ҳар гектаридан ўртача
30 центнердан паст ҳосил олган 4 658 та (шогирд) пахта етиштирган фемрерларга юқори ҳосилдорликка эришган (50-60 ц/га) 946 та устозлик қилиш ташаббусини билдирган, тажрибали ва фидойи кластер ва фермер хўжаликлари (ҳар 5 нафар шогирдга 1 та устоз) бириктирилди.

2026 йил пахта ҳосили учун “Устоз-шогирд” анъанаси асосида ташкил этиладиган барча агротехник тадбирлар “Рақамли қишлоқ хўжалиги” платформасида мониторинги йўлга қўйилди.

“Устоз-шогирд” анъанаси асосида агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ташкил этиш мақсадида “устоз”лар томонидан “шогирд”ларга берилаётган билим ва амалий кўникмаларни қайд этиб бориш учун махсус “Устоз дафтари” ишлаб чиқилди.

Бунда, “Устоз-шогирд” анъанаси асосида пахта майдонларида агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли олиб борилишини қайд этиб бориш ҳамда ғўза майдонларининг ҳолатидан келиб чиқиб қўшимча топшириқлар бериш ҳамда топшириқнинг бажарилиши бўйича натижаларини баҳолаб бориш имконияти яратилди.

10. Пахта етиштиришда агротехник тадбирлари ўз вақтида тизимли молиялаштириш йўлга қўйилди. 2026 йил пахта ҳосили учун 12 трлн имтиёзли кредитлар ажратилди.

11. Фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган пахта хомашёсини биржа савдолари орқали сотилган ҳар бир тонна пахта хомашёси учун 1 млн сўмдан жами 2,4 трлн  сўм (+0,6 трлн) субсидия ажратилди.

 2024 йил ҳосилидан 2025 йилда 1,8 трлн сўм ва 2025 йил ҳосилидан 2026 йилда  2,4 трлн сўмни ташкил этади.

5 млн тонналик ўлкан пахта ҳосилини яратиш учун қўлланилган инновацион агротехнологиялар

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар