
Бугун Тошкент шаҳрининг Яккасарой ва Сергели туманларидаги айрим ҳудудларда таъмирлаш ишлари сабабли табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 11-август куни соат 10:00 дан 18:00 гача Яккасарой тумани “Конституция” маҳалласининг аҳолиси газсиз қолади. Бу ҳудудда 8 та хусусий хонадон, 4 та кўп қаватли уй ва 6 та йирик истеъмолчи мавжуд.
Сергели туманида эса соат 11:00 дан 16:00 гача “Султонобод” маҳалласининг табиий газ таъминоти узилади. Бу ерда 511 та хусусий хонадон ва 5 та йирик истеъмолчи борлиги қайд этилган.
Мутасаддилар таъмирлаш ишлари якунланганидан сўнг газ таъминоти тўлиқ тикланишини маълум қилди. Аҳоли вақтинчалик ноқулайликлар учун олдиндан огоҳлантирилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.