date

Лицей имтиҳонидан норозилар учун апелляция санаси белгиланди

Лицей имтиҳонидан норозилар учун апелляция санаси белгиланди

Академик лицейларга кириш бўйича тест синовлари натижаларидан норози бўлган талабгорлар учун апелляция жараёни 2025 йил 12–14 август кунлари ўтказилади. Бу жараён 2025–2026-ўқув йили учун олий таълим муассасалари қошидаги академик лицейларга кириш тестлари бўйича амалга оширилади.

Шикоят қилиш истагида бўлган талабгорлар белгиланган тартибда my.edu.uz платформасидаги шахсий кабинетлари орқали электрон шаклда мурожаат йўллаган бўлиши лозим. Уларнинг аризалари Билимни баҳолаш агентлиги томонидан уч кун давомида кўриб чиқилади.

Апелляцияда иштирок этадиган абитуриентлар шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва имтиҳон рухсатномаси билан белгиланган вақтда келишлари шарт. Жараён ўтказиладиган манзил, сана ва вақт ҳар бир талабгорнинг шахсий кабинетида кўрсатилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Лицей имтиҳонидан норозилар учун апелляция санаси белгиланди