date

Техник хатолик ортидан ечиб олинган 399 миллиард сўм қайтарилмоқда

Техник хатолик ортидан ечиб олинган 399 миллиард сўм қайтарилмоқда

Солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, маълумотлар базасида юз берган техник носозлик туфайли 30,1 минг солиқ тўловчининг ҳисобидан асоссиз равишда жами 399,3 миллиард сўм ечиб олинган.

Аниқланишича, 7 203 нафар солиқ тўловчидан 100 минг сўмгача, 10 165 нафаридан 100 мингдан 1 миллион сўмгача, 8 270 нафаридан 1 миллиондан 10 миллион сўмгача, 3 780 нафаридан 10 миллиондан 100 миллион сўмгача, 672 нафаридан 100 миллиондан 1 миллиард сўмгача ва 10 нафаридан 1 миллиард сўмдан ортиқ маблағлар ечиб олинган.

Солиқ органлари ушбу маблағларни солиқ тўловчиларнинг ҳисоб рақамларига қайтариш бўйича зарур чораларни кўрмоқда. Барча тегишли хулосалар Ғазначиликка юборилган ва қайтариш жараёни автоматик тарзда амалга оширилмоқда, фуқаролардан ёзма ариза талаб этилмайди.

Бугун соат 18:00 ҳолатига 20 608 та субъектга 274,7 миллиард сўм қайтарилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Техник хатолик ортидан ечиб олинган 399 миллиард сўм қайтарилмоқда