date

Энди “Апкан” чегараси фақат Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари учун мўлжалланган

Энди “Апкан” чегараси фақат Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари учун мўлжалланган

Қирғизистон билан Ўзбекистон чегарасидаги “Ўтукчу” назорат-ўтказиш пункти вақтинча ёпилди. Ўрнига “Апкан” чегара ўтиш жойи фаолият бошлади, деб хабар қилди Қирғиз Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати.

Маълумотга кўра, чегарани кесиб ўтмоқчи бўлган фуқаролар ва транспорт воситалари эндиликда “Апкан” вақтинчалик ўтиш пунктига йўналтирилади. Бу ўтиш жойи ҳар куни соат 07:00 дан 23:00 гача ишлайди.

Таъкидланишича, “Апкан” фақат Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари учун мўлжалланган. Чегара хизмати бу ўзгариш фуқароларга олдиндан маълум қилиниши ва сафарларини шунга қараб режалаштиришларини тавсия этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Энди “Апкан” чегараси фақат Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари учун мўлжалланган