Ўзбекистонда иш ҳақини кунлик тўлаш тизими бўйича пилот лойиҳа бошланмоқда. Яъни ходимлар ой охирини кутмасдан, иш куни тугаган заҳоти иш ҳақларини олишлари мумкин бўлади. Ушбу янги амалиёт ишчи ва иш берувчи ўртасидаги ҳисоб-китоб тизимини тубдан ўзгартириши кутилмоқда.
Экспериментда иштирок этиш учун ходимлар электрон меҳнат шартномасини имзолашлари, рақамли платформа орқали шахсий ҳамён очишлари ва барча солиқ ҳамда тўловларни қонуний равишда амалга оширишлари шарт. Бу талаблар лойиҳанинг шаффофлиги ва қонунийлигини таъминлашга қаратилган.
Маошлар «ўша куни» тизими орқали ўтказилади. Иш берувчилар меҳнат қонунчилигидаги барча меъёрларга тўлиқ амал қилишлари лозим. Янги тизим ишчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва молиявий интизомни кучайтиришни мақсад қилади.
Президент қарорида қайд этилганидек, ушбу тартиб ишчиларнинг моддий ҳолатини яхшилаш ва уларнинг меҳнат унумдорлигини оширишга хизмат қилади. Шунингдек, бундай тизим айниқса вақтинча ёки соатбай ишлайдиганлар учун катта қулайлик яратади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!