date

ОТМ контракти учун солиқ имтиёзларида ёш чегараси олиб ташланди

ОТМ контракти учун солиқ имтиёзларида ёш чегараси олиб ташланди

Ўзбекистонда олий таълим муассасаларида ўқиш учун контракт тўловлари бўйича янги тартиб кучга кирди. Давлат солиқ қўмитаси қарорига кўра, эндиликда фарзанднинг ёшидан қатъи назар ота-оналар томонидан амалга оширилган тўловлар даромад солиғидан озод қилинади. Бу янгилик минглаб оилалар учун катта енгиллик сифатида баҳоланмоқда.

Аввалги тартибда эса асосий имтиёзлар 26 ёшгача бўлган фарзандлар ёки турмуш ўртоқлар учун амал қиларди. Янги ўзгаришларга кўра, агар ота-она фарзандининг таълими учун маблағ тўласа, унинг ёши чекланмайди ва барча ҳолларда солиқдан озод этилади.

Солиқ кодексига асосан, фуқароларнинг иш ҳақи ва бошқа турдаги даромадлари ҳисобидан амалга оширилган тўловлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан тўлиқ озод қилинади. Шунингдек, мазкур имтиёз талабанинг ўзига, ота-онасига, шунингдек, ёши 26 га тўлмаган турмуш ўртоғига ҳам берилади.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, бу ўзгариш ота-оналарнинг молиявий юкини енгиллаштириш, таълим олиш имкониятларини кенгайтириш ва ёшларни ўқишга рағбатлантириш мақсадида амалга оширилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » ОТМ контракти учун солиқ имтиёзларида ёш чегараси олиб ташланди