Абитуриентлар учун муҳим жараён бошланди: ОТМ танлови старт олди

Абитуриентлар учун муҳим жараён бошланди: ОТМ танлови старт олди

Бугун, 25 июлдан бошлаб олий таълим муассасаларига кириш тест синовларида иштирок этган абитуриентлар учун олий таълим ташкилоти ва бакалавриат таълим йўналишини танлаш жараёни расман бошланди. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълум қилди.

Маълум қилинишича, танлов жараёни 8 августга қадар давом этади ҳамда жорий йилда ҳам «аввал тест – сўнг танлов» тамойили асосида амалга оширилади.

Абитуриентлар тест синовида топширган фанлар мажмуаси ва танлаган таълим тилига мос равишда 5 тагача олий таълим ташкилоти ҳамда бакалавриат таълим йўналишини танлаши мумкин. Шунингдек, ҳар бир йўналиш бўйича кундузги, кечки ёки масофавий таълим шаклини белгилаш имконияти ҳам мавжуд. Танловни битта ОТМ доирасида ҳам, турли олий таълим муассасалари кесимида ҳам амалга ошириш мумкин.

ОТМ ва таълим йўналишини танлаш учун абитуриентлар my.uzbmb.uz платформасига кириб, «Олий ва касбий таълим ташкилотларига қабул» бўлими орқали «Хизматдан фойдаланиш» ва «ОТТ танлаш» тугмаларини босиши лозим.

Шундан сўнг танлов устуворлиги белгиланади. Агар абитуриент учун имконият мавжуд бўлса, мақсадли қабул бўйича ҳам танлов амалга оширилади. Кейинги босқичда эса фанлар мажмуасига мос таълим йўналишлари ва таълим шакллари танланиб, киритилган маълумотлар сақланади.

Якуний босқичда телефон рақамига юборилган SMS-код киритилиб, танлов расман тасдиқланади. Шундан кейин «Абитуриент қайд варақаси» автоматик шаклланади. Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ушбу ҳужжатни юклаб олиш ва сақлаб қўйишни тавсия этмоқда.

Шунингдек, агентликнинг таъкидлашича, абитуриентлар 8 августга қадар танловга оид маълумотларини исталган вақтда таҳрир қилиши ёки ўзгартириши мумкин. Белгиланган муддат тугагач эса киритилган маълумотларга ўзгартиш киритиш имконияти бўлмайди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар