Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов, “Афросиёб” поездларида йўловчилар учун Wи-Фи хизмати ишга туширилганини маълум қилди. Вазирнинг айтишича, ушбу хизмат нафақат йўловчиларга қулайлик яратади, балки поезд саёҳатларини янада самарали ва қизиқарли қилишга хизмат қилади.
Шерматов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида, яқинда Бухорога поездда бориб келишда, кўплаб йўловчиларнинг Узтелеcом Wи-Фи хизматларининг ишга туширилгани ҳақида хабари йўқлигини кузатганини ёзган. Вазир, шунингдек, ушбу хизматни текшириб кўрганини ва YouTube платформасида фойдали китоблар ҳақида тушунтирувчи видеоларни томоша қилганини қўшимча қилган.
Шерматов, Wи-Фи хизмати йўлга қўйилиши учун тезюрар поездларнинг ичига қўшимча ускуна ўрнатилиши кераклигини қайд этди. Келажакда харид қилинадиган янги поездлар, бошидан тегишли телекоммуникация ускуналари билан таъминланишини умид қилмоқда.
Вазирнинг изоҳ беришича, тез ҳаракатланадиган поездлар ва метал кўп ишлатилган вагонларда ташқаридаги алоқа сигналлари абонентларга етиб боришида муаммолар юзага келиши мумкин, шунинг учун бундай ҳолатларда тегишли қурилмалар ўрнатилиши зарур.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!