date

“Намунали хавфсиз кўча” ва “намунали хавфсиз уй” ларга белгилар ўрнатилади

“Намунали хавфсиз кўча” ва “намунали хавфсиз уй” ларга белгилар ўрнатилади

Шаҳар ва қишлоқ ҳудудларида аҳолининг хавфсизлигини ошириш мақсадида “намунали хавфсиз кўча” ва “намунали хавфсиз уй”ларни ташкил этишга оид инфратузилмавий талаблар белгиланди. Ушбу талаблар қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Тунгги вақтда кўчанинг аҳолининг яшаши ва ҳаракатланиши мумкин бўлган қисми тўлиқ ёритилиши;
  • Берк кўчалар, ички йўлаклар ҳамда жиноят содир этилиши мумкин бўлган қоронғи ҳудудларнинг қисман ёритилиши;
  • Транспорт воситалари учун автотураргоҳларнинг техник кузатув талабларига жавоб бериши;
  • Кўчаларда ноқонуний (ёйма) савдо расталари фаолияти тартибга солиниши;
  • Қаровсиз ертўла, чордоқ ва чиқиндихоналар мавжуд бўлмаслиги.

Оғир маҳаллаларда ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича вазифалар ҳар чорак ва ҳар ойда маҳалла, туман ва вилоят даражасида ишлаб чиқиладиган “йўл хариталар”ига аниқ кўрсатмалар билан киритилади.

Шунингдек, “Маҳалла еттилиги” томонидан “намунали хавфсиз кўча” ва “намунали хавфсиз уй”ларнинг бошланиш ва тугаш нуқталарига ушбу ижтимоий мақомни билдирувчи стикерлар ўрнатилади. Бу стикерлар аҳолига хавфсизликни ошириш, тартиб-интизомни мустаҳкамлаш ва жамиятдаги ижобий ўзгаришларни визуал тарзда кўрсатиш мақсадида хизмат қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » “Намунали хавфсиз кўча” ва “намунали хавфсиз уй” ларга белгилар ўрнатилади