Ўзбекистон Республикасида оилавий зиддиятларни барвақт аниқлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида янги тартиб жорий қилинмоқда. Жорий йилнинг 18-август куни Президент қарори билан жиноятчилик хавфи юқори бўлган маҳаллаларда “низоли ва жанжалкаш” оилаларнинг ҳолатидан ҳар 3 кунда хабар олиш амалиёти йўлга қўйилиши белгиланди.
Янги тартибга кўра, ички ишлар органлари ходимлари ҳамда “маҳалла еттилигида” таркибидаги фуқаролар оилавий можаро бўлиши мумкин бўлган хонадонларни доимий равишда назорат қилади. Маҳаллаларда эса “маҳалла тарғиботчилари” номли жамоатчилик гуруҳлари ташкил этилади, улар оилаларга ёрдам бериш ва низоларни олдини олиш бўйича фаолият юритади.
Қарорга мувофиқ, жиноятчилик хавфи юқори бўлган маҳаллалар тўлиқ видео кузатув тизими билан жиҳозланади, хавфсизликни ошириш мақсадида “ташвиш тугмалари” ўрнатилади ва илғор тажриба сифатида “намунали хавфсиз уй” ҳамда “намунали хавфсиз кўча” лойиҳалари амалга оширилади. Ушбу чора-тадбирлар аҳоли хавфсизлигини ошириш, оилавий низоларни камайтириш ва жамиятда барқарор муҳитни таъминлашга қаратилган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!