Ўзбекистонда тадбиркорлик салоҳияти изчил ривожланиб бормоқда. Буни 2025 йилнинг январь–июль ойларида ташкил этилган кичик бизнес субъектлари сони ҳам яққол кўрсатади, деб Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Маълумотларга кўра, ушбу ҳафталик ҳисобот даврида мамлакатимизда фермер ва деҳқон хўжаликларисиз ҳисоблаганда, жами 47 796 та янги кичик тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтказилган. Бу кўрсаткич кичик бизнесга бўлган қизиқиш тобора ортаётганини кўрсатади.
Янги ташкил этилган бизнесларнинг энг катта қисми савдо соҳасига тўғри келмоқда. Мазкур йўналишда 17 587 та тадбиркорлик субъекти ташкил қилинган. Бу эса умумий сонинг қарийб 37 фоизини ташкил этади. Бу ҳолат, савдо соҳаси тадбиркорлар учун ҳамон энг машҳур ва даромадли йўналишлардан бири эканини кўрсатади.
Саноат соҳасида 6 189 та ва қишлоқ, ўрмон ҳамда балиқчилик хўжалигида 6 183 та бизнес ташкил этилган. Бу икки йўналишдаги кўрсаткичлар деярли тенг. Бу эса, қишлоқ хўжалигининг мамлакат иқтисодиётидаги муҳим ўрнини яна бир бор тасдиқлайди.
Яшаш ва овқатланиш хизматлари соҳасида 4 234 та, қурилишда 2 680 та, ахборот ва алоқа соҳасида 1 763 та, ташиш ва сақлашда 1 512 та, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларда эса 989 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилган. Қолган 6 659 та бизнес турли бошқа соҳаларга тўғри келади.
Таҳлилларга кўра, тадбиркорлар кўпроқ бозор эҳтиёжларига тез жавоб бера оладиган, истеъмол товарлари билан боғлиқ соҳаларни афзал кўрмоқда. Бу тенденция келгуси ойларда ҳам давом этиши кутилмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!