Ucell компанияси Huawei билан ҳамкорликда Тошкент метрополитенида мобил алоқани барқарор қилиш лойиҳасини муваффақиятли якунлади. Бу Марказий Осиёда биринчи марта барча бекатларда 5G ва туннелларда 4,5G технологияси жорий этилган лойиҳа бўлди.
Лойиҳа доирасида 100 км дан ортиқ оптик тола, 150 км электр кабеллари тортилиб, 200 дан зиёд узатгичлар ўрнатилди. Бу метронинг энг тирбанд ва чуқур қисмларида ҳам алоқанинг барқарорлигини таъминлаш имконини берди.
Эндиликда метро йўловчилари 142 Мбит/с тезликда қўнғироқ қилиш, видеоларни томоша қилиш ва интернетдан фойдаланиш имконига эгалар. Бу эса шаҳар транспортида юксак технологияларни жорий этишда янги босқични бошлади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар