Олий таълим тизимида муҳим ўзгаришлар рўй берди — ҳукуматнинг тегишли қарорлари билан мамлакатимиздаги тўртта муҳим педагогика олийгоҳида янги ректорлар фаолият бошлади. Тайинловлар Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида амалга оширилди. Ушбу ўзгаришлар таълим соҳасини янада ривожлантириш, инновацион ёндашувлар жорий этиш ва малакали кадрлар тайёрлашда муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.
Янги тайинланган раҳбарлар қуйидагилар:
- Йўлдошев Мақсуджон Абдуллаевич — Жиззах давлат педагогика университети ректори лавозимига тайинланди. У тайинловга қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида Педагог кадрларни тайёрлаш ва касбий ривожлантириш бошқармасига раҳбарлик қилган.
- Тошкенбоев Улуғбек Ниғматович — Тошкент шаҳрида жойлашган “А.И. Герсен номидаги Россия давлат педагогика университети” филиалига ижрочи директор этиб тасдиқланди. Илгари у Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг маслаҳатчиси сифатида фаолият юритган.
- Саидов Машъал Самадович — Шаҳрисабз давлат педагогика институти ректори этиб тайинланди. Бунга қадар у Алфраганус университетида Менежмент ва маркетинг кафедраси мудири лавозимида ишлаган.
- Ўроқов Шерзод Раҳмонович — яқинда ташкил этилган Каттақўрғон давлат педагогика институти ректори этиб тайинланди. У Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиалида директор сифатида меҳнат қилган.
Мазкур тайинловлар педагогик таълим сифатини ошириш, замонавий бошқарув механизмларини жорий этиш ва келажак муаллимларини муносиб тайёрлашда катта аҳамиятга эга бўлиши кутилмоқда. Янгиланган раҳбарлар жамоаси таълим муассасаларида сифат ўзгаришларини амалга ошириш борасида муҳим вазифаларни зиммасига олди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар