Тошкент мактабларида юқори синфларга камера ўрнатилади

1 дақиқа ўқиш319
Тошкент мактабларида юқори синфларга камера ўрнатилади

Тошкент шаҳридаги барча умумтаълим мактабларининг 10- ва 11-синф хоналарига махсус кузатув камералари ўрнатилиши белгиланди. Бу орқали юқори синф ўқувчиларининг давомати, уларнинг фанларга қизиқишлари ҳамда таълим сифатини самарали назорат қилиш имкони яратилади.

Шу билан бирга, мактабларда “Smart School” электрон тизими босқичма-босқич жорий қилиниши режалаштирилмоқда. Мазкур дастур орқали синфларда ўқувчиларнинг дарсда иштирок этиш даражаси, таълим сифати ҳамда ўқувчиларнинг психологик ҳолати сунъий интеллект воситасида аниқланади. Шунингдек, фанларга қизиқиш кўрсаткичлари ҳамда ўқитувчиларнинг педагогик маҳорат даражаси ҳақида маълумот олиш имконияти яратилади.

Шаҳар ҳокими қарорига мувофиқ, мазкур ташаббус юқори синфларда таълим сифатини ошириш ва ўқувчиларнинг давоматини кучайтириш мақсадида амалга оширилади. Камералар ҳар бир туман маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан ўрнатилади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Олмазор туманида тажриба сифатида 31 та умумтаълим мактабидаги 250 та синфхона “Smart School” дастури билан жиҳозланган эди. Синов натижасида ушбу тизим орқали таълим жараёнини назорат қилиш, ўқувчилар давоматини ҳисобга олиш ва уларнинг фанларга қизиқишини таҳлил қилишда юқори самара кўрсатган.

Мутасаддиларнинг фикрича, мазкур лойиҳа бутун Тошкент мактабларида амалга оширилса, таълим жараёни сифатини оширишда муҳим қадам бўлади. Шу билан бирга, ўқувчиларнинг интизомини кучайтириш ва уларнинг билим олишга бўлган қизиқишини янада орттиришга хизмат қилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?