Ички ишлар ходимлари ва оилаларига давлат ҳисобидан хонадон берилади

1 дақиқа ўқиш7.4K
Ички ишлар ходимлари ва оилаларига давлат ҳисобидан хонадон берилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 августда қабул қилган 543-сонли қарорига асосан, ички ишлар органларида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган ва пенсияга чиққан айрим тоифадаги ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун муҳим имтиёз жорий этилди. Мазкур қарорга кўра, уларга аввал хизмат даврида вақтинча фойдаланиш учун берилган уй-жойлар давлат маблағлари ҳисобидан шахсий мулк сифатида расмийлаштириб берилмоқда.

Бу янгилик, аввало, фаолият давомида мамлакат хавфсизлиги ва жамият тинчлиги йўлида хизмат қилган, бироқ шахсий тураржойга эга бўлмаган ходимларнинг ҳаётида катта ижтимоий ўзгариш ясайди. Қарорга мувофиқ, 2022 йил 4 июлга қадар хизмат муддатини тўлиқ бажариб, пенсияга чиққанлар ёки хизмат даврида соғлиғида муаммо пайдо бўлиб, резервга ёки истеъфога чиқарилган ички ишлар органлари пенсионерлари ушбу тартибдан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Энг муҳими, ушбу имконият нафақат собиқ ходимларга, балки уларнинг яқин қариндошларига, яъни оила аъзоларига ҳам татбиқ этилади. Агар уларнинг номида шахсий тураржой мавжуд бўлмаса, улар ҳам мазкур имтиёздан фойдаланишлари мумкин. Бу, ўз навбатида, фуқароларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлашнинг яна бир ёрқин намунасидир.

Шунингдек, бу ҳуқуқ вафот этган ходимлар ва ички ишлар тизимида фаолият кўрсатган пенсионерларнинг оила аъзоларига ҳам тегишли бўлиб, улар ҳам ушбу имконият доирасида хонадон билан таъминланади. Қарорда таъкидланишича, уй-жойлар давлат томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан шахсий мулк сифатида расмийлаштирилиши белгилаб қўйилган. Бу нафақат моддий ёрдам, балки юксак эътироф ифодасидир.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?