Аёллар раҳбарлигидаги бизнеслар триллионлаб соф фойда кўрмоқда

1 дақиқа ўқиш449
Аёллар раҳбарлигидаги бизнеслар триллионлаб соф фойда кўрмоқда

Ўзбекистонда аёллар раҳбарлигидаги корхоналарнинг иқтисодий жараёнлардаги иштироки тобора ортиб бормоқда. Миллий статистика қўмитаси эълон қилган сўнгги маълумотларга кўра, 2024 йил якунида мамлакатда аёл раҳбарлар бошқарувидаги 20 мингдан ортиқ кичик корхона ва микрофирмалар 4,2 триллион сўм соф фойда олган. Бу рақам аёллар тадбиркорлиги самарадорлигининг ортиб бораётганини яққол кўрсатмоқда.

Ҳисобот даврида битта корхона ҳиссасига тўғри келган ўртача соф фойда 202,6 миллион сўмни ташкил этган. Мазкур кўрсаткич аёллар раҳбарлигидаги бизнесларнинг бозорда ўз ўрнига эга эканидан далолат бериб, уларнинг фаолият юритишда рақобатбардош ва самарали эканини намоён этмоқда.

Мутахассислар таъкидлашича, бундай натижаларга эришишда давлат томонидан яратилган шароит ва имкониятлар муҳим аҳамиятга эга бўлган. Хусусан, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастурлари, айниқса аёллар учун ажратилган молиявий кредитлар, грантлар, солиқ имтиёзлари ва турли ташкилий ресурслар бизнес юритиш жараёнини енгиллаштирган.

Аёллар раҳбарлигидаги корхоналар мамлакат иқтисодиётининг турли соҳаларида фаолият олиб бормоқда. Улар хизмат кўрсатишдан тортиб ишлаб чиқариш, савдо, қишлоқ хўжалиги ва таълим каби кўплаб йўналишларда муваффақиятли лойиҳалар амалга оширмоқда. Бу эса аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий жараёнлардаги ўрни тобора кучайиб бораётганидан дарак бермоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?