date

ОАВ учун контент марказида янги раҳбарлар тайинланди

ОАВ учун контент марказида янги раҳбарлар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг фармойишига кўра, Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш марказида янги тайинловлар амалга оширилди. Мазкур қарор медиа соҳасида самарадорликни ошириш ва замонавий контент яратишда муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Фармойишга мувофиқ, Қобулжон Холиқович Аҳмедов марказ директори этиб тайинланди. У бунгача бир қатор йирик телеканалларда раҳбарлик лавозимларида ишлаб келган. Хусусан, «MY5» телеканалида бош директор сифатида фаолият юритган, сўнгги йилларда эса МТРКнинг «Ёшлар» ижодий бирлашмаси директори сифатида иш олиб борган.

Шунингдек, таниқли режиссёр Ҳусан Равшанович Салихов марказ директори ўринбосари лавозимига тайинланди. У тайинловга қадар Президент Матбуот хизматининг Медиа марказига раҳбарлик қилган. Салихов медиа соҳасида кўп йиллик тажрибага эга бўлиб, бир қатор ижодий ва амалий лойиҳалар муаллифи сифатида ҳам танилган.

Яна бир ўринбосар лавозими Жаҳонгир Муҳаммадали ўғли Абдураҳмоновга топширилди. У тайинловдан аввал Президент Матбуот хизматида бош консультант бўлиб ишлаган. Шунингдек, у ўз вақтида «UZREPORT» телеканалида шеф-муҳаррир сифатида ҳам катта тажриба орттирган.

Мазкур кадр ўзгаришлари мамлакатда медиа соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот сифатини ошириш ва жамоатчиликка етказиладиган контент даражасини юксалтириш мақсадида амалга оширилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » ОАВ учун контент марказида янги раҳбарлар тайинланди