date

Ўрта аср артефакти Лондондан юртимизга қайтарилмоқда

Ўрта аср артефакти Лондондан юртимизга қайтарилмоқда

Ўзбекистоннинг маданий мероси яна бир муҳим тарихий қийматга эга артефакт билан бойитилмоқда. XII–XIII асрларга оид, келиб чиқиши Ғазнавийлар даврига бориб тақаладиган ноёб буюм — гулбарг шаклидаги қўрғошин идиш Лондондан юртимизга қайтарилмоқда.

Ушбу ноёб топилма узоқ йиллар давомида Лондоннинг машҳур Орфей галереясида сақланиб келган. Энди эса ушбу артефакт Ватанимизга қайтиб, Ислом цивилизацияси марказининг экспонатлари қаторида намойиш этилади.

Идишнинг ўзига хослиги унинг нафақат шаклида, балки тарихий аҳамиятида ҳам намоён бўлади. Мутаҳассисларнинг айтишича, у ўрта асрларда ишлаб чиқарилган бўлиб, ўша давр ҳунармандчилик маданияти ва санъатининг ёрқин намунасидир.

Бугунги кунда Ўзбекистонда тарихий меросни асраб-авайлаш ва жаҳондан юртимизга тегишли асарларни қайтариш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, кейинги йилларда хорижда сақланаётган бир қатор китоблар, қўлёзмалар ва санъат асарлари юртимизга олиб келинди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўрта аср артефакти Лондондан юртимизга қайтарилмоқда