Ўзбекистонда фермерларни қўллаб-қувватлаш ва тўқимачилик соҳасини янада ривожлантириш мақсадида янги ташаббуслар амалга оширилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев ўтказган видеоселектор йиғилишида бу ҳақда атрофлича маълумот берилди.
Янги қарорга кўра, фермерлар энди ўз вақтида пахтани йўқотмасдан йиғиб олишлари учун давлат томонидан қўшимча моддий ёрдам билан таъминланади. Хусусан, ҳар тонна пахта учун 1 миллион сўм миқдорида субсидия ажратилади. Бу чора орқали терим мавсумида ҳосилни йўқотиш ҳолатлари кескин камайиши кутилмоқда.
Шу билан бирга, тўқимачилик корхоналари ҳам давлат кўмаги билан қўллаб-қувватланади. Агар корхоналар ўз маблағи ҳисобидан пахта етиштирса ёки бозордан харид қилса, уларга сарфланган хомашё қийматининг 10 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади. Бу эса ишлаб чиқариш харажатларини анча енгиллаштиради ва соҳага қўшимча рағбат бахш этади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!