Тошкентда янги халқаро аэропорт учун ер ажратилди

1 дақиқа ўқиш1.7K
Тошкентда янги халқаро аэропорт учун ер ажратилди

Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт қуриш режаси амалдаги дастурлар доирасида тобора яққол шаклланмоқда. Вилоят Кадастр бошқармаси тарқатган маълумотга кўра, катта ҳажмдаги ер майдони расман ажратилиши белгиланди.

Маълумотга кўра, аэропорт қурилиши учун жами 1309,76 гектар ер майдони ажратилмоқда. Бу ерлар асосан Ўртачирчиқ ва Қуйичирчиқ туманларидан олингани қайд этилмоқда.

Ажратилган майдон таркиби ҳам батафсил эълон қилинди. Жумладан, умумий майдондан:

  • 1075,45 гектари суғориладиган ерлар,

  • 112,69 гектари боғ майдонлари,

  • 0,65 гектари яйлов ва пичанзорлар,

  • 120,97 гектари бошқа турдаги ерлар ҳисобланади.

Фақатгина Ўртачирчиқ тумани ҳудудидан 790,76 гектар майдон берилади. Шундан:

  • 609,95 гектари суғориладиган ерлар,

  • 112,63 гектари боғлар,

  • 0,65 гектари яйлов ва пичанзорлар,

  • 67,53 гектари бошқа ерлар сифатида ажратилган.

Қуйичирчиқ туманидан эса 519 гектар ер лойиҳа учун белгиланди. Унинг таркиби қуйидагича:

  • 465,5 гектар суғориладиган ер,

  • 0,06 гектар боғ,

  • 53,44 гектар бошқа турдаги ерлар.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?