Ҳафта охири бутун Ўзбекистонда ҳаво кескин салқинлашади

1 дақиқа ўқиш1.7K
Ҳафта охири бутун Ўзбекистонда ҳаво кескин салқинлашади

“Ўзгидромет”нинг маълум қилишича, 12—14 сентябрь кунлари Ўзбекистонда совуқ ҳаво оқимининг таъсири сақланиб қолади. Бу, айниқса, ҳафта охирида республика бўйлаб ҳароратнинг кескин пасайишига олиб келади.

Жума ва шанба кунлари кўп ҳудудларда қуруқ ва нисбатан илиқ об-ҳаво ҳукм суради. Ҳарорат 30—35 даража илиқ атрофида, айрим жойларда эса 37—39 даражагача кўтарилиши мумкин. Фақат Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши эҳтимол қилинмоқда. Бу ҳудудларда кундузги ҳарорат 20—25 даражагача тушади.

Якшанба куни бутун республика бўйича ҳаво салқинлаша бошлайди. Кундузги ҳарорат 25—30 даража, жанубий вилоятларда эса 33—35 даража атрофида бўлади. Шу билан бирга, 12 сентябрь куни шимолий ва чўл ҳудудларида шамол кучайиши кутилмоқда. Дам олиш кунларида эса айрим ҳудудларда шамол 13—18 м/с гача етши ва чанг-тўзон кўтарилиши мумкин.

Пойтахт Тошкентда бугун ҳаво 33—35 даража илиқ бўлади. Шанба куни ҳарорат 31—33 даража, якшанба куни эса 27—29 даражагача тушади. Кечаси 16—19 даража атрофида сақланади. Шарқдан эсадиган шамол баъзи вақтларда 10—12 м/с гача кучайиши мумкин.

Синоптиклар маълум қилишича, келгуси ҳафтанинг дастлабки кунларида ҳам совуқ оқим таъсири сезиларли бўлади. Ҳаво ҳарорати кечаси 10—15 даражагача, кундузи эса 20—25 даражагача пасайиши кутилмоқда. Айрим вилоятларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши ҳам мумкин.


Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?