date

Марказий банк 9 та банкка жарима санкцияси қўллади

Марказий банк 9 та банкка жарима санкцияси қўллади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2025 йилнинг август ойида ўтказган йиғилишлари давомида банклар ва молия ташкилотлари фаолияти юзасидан бир қатор муҳим масалаларни кўриб чиқди. Марказий банкнинг банк назорати қўмитаси йиғилишларида жами 51 та масала муҳокама қилинган бўлиб, улар юзасидан аниқ қарорлар қабул қилинди.

Маълумотларга кўра, рўйхатга олиш ва турли рухсатномалар бериш йўналишида 32 та масала кўриб чиқилди. Жумладан, тижорат банклари ва кредит ташкилотлари уставларига киритилган ўзгаришларни рўйхатдан ўтказиш, янги микромолия ташкилотларини ҳисобга олиш, айрим ташкилотларни реестрдан чиқариш ҳамда банкларда аудит ўтказиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар тақдим қилиш каби ишлар амалга оширилди. Шунингдек, банк кузатув кенгаши ва бошқарувига номзодлар кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, кредит ташкилотларининг молиявий барқарорлиги ва қонунчилик талабларига риоя этилиши бўйича 19 та масала муҳокама қилинди. Хусусан, муаммоли кредитларни ундириш ва улар қолдиғини қисқартириш юзасидан тузилган режа-графиклар бажарилмагани, айрим банкларда аниқланган камчиликлар ва қоидаларга амал қилинмагани учун 14 та банк ва 2 та тўлов ташкилотига нисбатан чора кўриш ҳамда сanksiya қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди.

Шунингдек, Марказий банкнинг қонун талабларига, шу жумладан, жиноий йўл билан топилган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш қоидаларига амал қилинмагани сабабли 9 та банк, 6 та микромолия ташкилоти ва 4 та ломбардга нисбатан жарима санкциялари қўлланди.

Энг муҳим масалалардан бири сифатида, устав капиталини шакллантиришда белгиланган энг кам талабларга амал қилмаган 1 та банкнинг лицензияси ҳам қайтариб олинди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Марказий банк 9 та банкка жарима санкцияси қўллади