date

Президент фидойи ўқитувчига BYD Chazor автомобилини совға қилди

Президент фидойи ўқитувчига BYD Chazor автомобилини совға қилди

Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев юртда билим ва маърифатни тарғиб қилаётган, ўз меҳнатини аямасдан ёшларга таълим бераётган устозларни алоҳида эъзозлади. Шу муносабат билан Бухоро вилоятининг Ромитан туманидаги 38-мактабда инглиз тили фанидан сабоқ бераётган Биллура Икромова давлат раҳбари томонидан махсус совға билан тақдирланди.

Биллура Икромова ўз билим ва тажрибаси билан наfaqat маҳаллий ўқувчилар, балки қишлоқдаги қизлар учун ҳам катта намуна бўлиб келмоқда. У Буюк Британиянинг нуфузли Рединг университетида таҳсил олган ва TESOL, ESOL ҳамда IELTS (C1) каби халқаро сертификатларга эга.

Катта идоралардан ва халқаро ташкилотлардан келган юксак маошли иш таклифларини рад этган Биллура ўз юртини, чекка қишлоқдаги фарзандларни тарбиялашни танлади. Унинг ташаббуси билан қишлоқ қизлари учун махсус менторлик дастурлари йўлга қўйилди. Шу орқали кўплаб ёшлар хорижий грантлар ва таълим дастурларига жалб этилмоқда.

Фидокорона меҳнати ва содиқ хизматлари эътироф этилиб, Президент Шавкат Мирзиёев унга BYD Chazor автомобилини шахсан совға қилди. Бу ҳолат нафақат ўқитувчи, балки бутун жамоа учун катта илҳом манбаи бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Президент фидойи ўқитувчига BYD Chazor автомобилини совға қилди