Ўзбекистон ва Кения расмий дипломатик алоқаларни йўлга қўйди

1 дақиқа ўқиш250
Ўзбекистон ва Кения расмий дипломатик алоқаларни йўлга қўйди

Ўзбекистон ва Кения расмий дипломатик алоқаларни йўлга қўйди
Ўзбекистон Республикаси ва Кения ўртасида янги тарихий босқич – дипломатик муносабатлар ўрнатилди. Ушбу муҳим воқеа 20-сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида рўй берди.

Тадбир чоғида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ҳамда Кения бош вазири, ташқи ишлар ва диаспора ишлари вазири Мусалия Мудавадий икки давлат ўртасида дипломатик алоқаларни ўрнатиш ҳақидаги расмий коммюникени имзоладилар.

Имзо маросимидан сўнг Бахтиёр Саидов Кенияни Африканинг энг тез ривожланаётган, барқарор иқтисодий ўсиш кўрсатаётган мамлакатларидан бири сифатида эътироф этди. Шунингдек, унинг айтишича, Кения ҳозирда технология ва инновациялар соҳасида минтақанинг етакчи марказларидан бири сифатида намоён бўлмоқда.

Томонлар суҳбат жараёнида икки халқ манфаатларига тўғридан-тўғри хизмат қиладиган кенг қамровли ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилдилар. Шу орқали савдо, инвестиция, технология ва маданий алоқаларни кучайтириш имкониятлари белгилаб олинди.

Қайд этиш жоизки, Кения Ўзбекистон билан расмий дипломатик муносабат ўрнатган 163-давлат сифатида тарихда қолди. Бу эса Тошкентнинг Африка қитъаси билан янгидан шаклланаётган мулоқот ва шериклик сиёсатининг муҳим қадами бўлди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?