2025/2026 йилги қишки иситиш мавсумида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида катта аҳамиятга эга ташаббус амалга оширилади.
Ноябрь ойи давомида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”, “Камбағал оилалар реестри” ҳамда “Маҳалла еттилиги” томонидан шакллантирилган қўшимча рўйхат орқали аниқланган оилаларга 1 миллион сўмдан бир марталик моддий ёрдам пули тарқатилади.
Ҳозирги вақтда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ва “Камбағал оилалар реестри”да 816 мингга яқин оила қайд этилган. Шу билан бирга, “Маҳалла еттилиги” қўшимча равишда яна 317 698 та оилани эҳтиёжманд сифатида аниқлаб, рўйхатга киритди.
Биринчи навбатда моддий кўмак қуйидаги тоифага кирувчи шахслар ва оилаларга берилади:
-
асосий боқувчисини йўқотганлар;
-
таркибида I ёки II гуруҳ ногирони мавжуд оилалар;
-
ногиронлиги бўлган болага қараб турганлар;
-
газ ва марказий иситиш тизимидан холи уйларда яшовчилар;
-
бир хонадонда 3 ва ундан зиёд оила аъзолари биргаликда яшайдиган ҳолатлар;
-
оғир касалликка дучор бўлган ёки ўзгалар парваришига муҳтож шахслар.
Моддий ёрдамдан фойдаланишни истаганлар аризаларини 25 сентябрга қадар ўз маҳалласининг “Маҳалла еттилиги” орқали топширишлари мумкин.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!