Мирзиёев Нью-Йоркда БМТдаги муҳим анжуманда қатнашади

Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев 20 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 80-йиллик юбилей мажлисларида иштирок этиш учун амалий ташриф билан АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрига йўл олди.
Маълумотларга кўра, Президентимиз Бош Ассамблея умумий мажлисининг илк кунида нутқ сўзлайди. Унда жаҳон аҳамиятига эга масалалар юзасидан ўз таклиф ва фикрларини билдириши кутилмоқда. Шунингдек, ташриф доирасида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ҳамда қатор давлат ва ҳукумат раҳбарлари билан икки томонлама музокаралар ўтказиш режалаштирилган.
Мазкур сафар Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини янада мустаҳкамлаш, дунё ҳамжамияти билан кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантириш йўлида муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…