date

Ўзбекистонда она сути ўрнини босувчи маҳсулот рекламасига чек қўйилади

Ўзбекистонда она сути ўрнини босувчи маҳсулот рекламасига чек қўйилади

19 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида болалар соғлиғини ҳимоя қилиш ва она сути билан боқишни тарғиб қилишга қаратилган чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Йиғилишда сўнгги йилларда дунё миқёсида болаларни эмизиш даражаси пасайиб, унинг ўрнини босувчи турли маҳсулотлар истеъмоли кескин ортаётгани таъкидланди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига кўра, 2030 йилга қадар 6 ойгача бўлган чақалоқларнинг камида 70 фоизи фақат она сути билан озиқланиши керак. Айни пайтда Ўзбекистонда бу кўрсаткич атиги 25 фоизни ташкил этмоқда. Шу мақсадда мамлакатда "Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш миллий дастури" қабул қилинади.

Дастур доирасида:

  • ЖССТ ва ЮНИСЕФнинг "Она сути учун қулай тиббиёт муассасаси" ҳамда "Муваффақиятли эмизиш сари 10 қадам" ташаббуслари жорий этилади.

  • Тиббиёт ходимлари махсус ўқитилади, ҳомиладор ва ёш оналар учун билим ошириш тадбирлари ташкил қилинади.

  • Қонунчиликка она сути ўрнини босувчи маҳсулотларнинг рекламасини чеклаш бўйича ўзгартиришлар киритилади.

  • Болалар учун мўлжалланган таомлар ишлаб чиқариш, импорт ва сотиш тартиблари ҳам такомиллаштирилади.

Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяровнинг айтишича, охирги йилларда сунъий болалар овқатлари фаол реклама қилинаётгани сабабли кўплаб оналар болаларини келиб чиқиши ва сифати шубҳали маҳсулотлар билан боқаётгани кузатилган. Шу боис янги лойиҳа доирасида кенг кўламли ахборот кампаниялари орқали эмизишнинг афзалликлари тушунтирилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда она сути ўрнини босувчи маҳсулот рекламасига чек қўйилади