Бўстонлиқдаги Бурчмулла давлат ўрмонида ёнғин келиб чиққани айтилмоқда

Бўстонлиқдаги Бурчмулла давлат ўрмонида ёнғин келиб чиққани айтилмоқда
Қисқача

20 сентябр куни соат 13:00 атрофида Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Якатут қишлоғига туташ Бурчмулла давлат ўрмон хўжалигида ёнғин содир бўлиб, соат 14:40 га қадар тўлиқ бартараф этилди. Ҳодисага ўрмон хўжалиги масъуллари, 40 нафардан зиёд ишчи-ходимлар, 10 кишилик кўнгилли ёнғин-қутқарув гуруҳи ва туман ИИБ ходимлари жалб қилинди. Ёнғин оқибатида қарийб 1,5 гектар майдондаги қуриб қолган ўтлар ёниб кетган.

20 сентябрь куни тахминан соат 13:00 атрофида Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Якатут қишлоғига туташ ҳудудда жойлашган Бурчмулла давлат ўрмон хўжалигида ёнғин содир бўлди.

Ҳодиса жойига ўрмон хўжалиги масъуллари, 40 нафардан зиёд ишчи-ходимлар, маҳаллий ёшлардан иборат 10 кишилик кўнгилли ёнғин-қутқарув гуруҳи ҳамда туман ИИБ ходимлари етиб боришди. Уларнинг ҳамжиҳат ҳаракатлари билан ёнғин соат 14:40 га қадар тўлиқ бартараф этилди.

Маълумотларга кўра, ёнғин натижасида қарийб 1,5 гектар ер майдонидаги қуриб қолган ўтлар ёниб кетган. Сабаб сифатида эса Якатут қишлоғида истиқомат қиладиган, 1956 йилда туғилган фуқаро С.Д.нинг ичимлик суви металл қувурини пайвандлаш жараёнида техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилмагани кўрсатилмоқда.

Аҳвол юзасидан С.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 84-моддаси 3-қисми асосида маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар